Тошкент 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа майдонларидан бирига айланади. Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида тегишли қарор қабул қилинди.
Тасдиқланган тақвимга мувофиқ, 2027 йилда Ўзбекистон пойтахтида жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтади. У Олимпиада-2028 иштирокчилари аниқланадиган ва Олимпия йўлланмалари ўйналадиган бешта асосий стартлар қаторига киради, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати.
Унга кўра, мусобақа бутун дунёдан энг кучли оғир атлетикачиларни тўплаши кутилмоқда. Мусобақа Тошкентдаги "Олимпия шаҳарчаси"нинг замонавий инфратузилмасида бўлиб ўтади.
Изоҳ