• 12 137 сўм
    14.85
  • 14 192 сўм
    4.03
  • 160 сўм
    3.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    14.85
  • 14 192 сўм
    4.03
  • 160 сўм
    3.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 22 январ 19:27

Қашқадарёдаги шифохонада бемор қизга тегажоғлик қилган эркак шифокор 5 суткага қамалди

Шифокор жабрланувчи қизнинг даволовчи шифокори бўлмаса-да, уни алоҳида хонага спирт билан муолажа қилиш учун чақириб, унга аҳвоний шилқимлик қилган.

213
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 20 январь куни, жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судида МЖтК 411-моддасининг 1-қисми билан айбланган У.Р.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, ҳуқуқбузар У.Р. шу йилнинг 14 январь куни соат 22:30 атрофида Қашқадарё вилояти Миришкор тумани тиббиёт бирлашмасига даъволаниш учун келган бемор А.С.нинг даволовчи шифокори бўлмаса-да, уни ўз палатасидан алоҳида хонага спирт билан муолажа қилиш учун чақириб, унга тегиниб, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бажариб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар У.Р. МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

213
0

Изоҳ