• 12 052 сўм
    88.93
  • 14 009 сўм
    121.32
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    88.93
  • 14 009 сўм
    121.32
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:14

Энергетика вазирлиги мамлакат бўйлаб электр ва газ таъминоти билан боғлиқ вазият бўйича кунлик ҳисоботларни эълон қилишни бошлади

Вазирлик маълумотларига кўра, 19 январь куни электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш режалаштирилган кўрсаткичлардан юқори бўлган, барча авариявий ўчиришлар тезкорлик билан бартараф этилган.

86
0
het.uz

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар куни хабардор қилишни бошлади.

Жорий йилнинг 19 январь куни электр станциялари томонидан 267,5 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу режага нисбатан 104 фоизни ташкил этади. Республика истеъмолчиларига 246,8 млн кВт/соат электр энергияси етказиб берилди - режага нисбатан 103 фоиз. Табиий газ истеъмоли 145 млн куб метрни ташкил этиб, АГТКШларга 1,3 млн куб метр табиий газ етказиб берилди.

Ўтган кун давомида авария бригадалари томонидан электр тармоқларида 7 та ва газ таъминоти тизимида 1 та носозлик тезкор бартараф этилди:

• 10:07 - Тошкентнинг Чилонзор тумани (350 та истеъмолчи), соат 10:50 да тикланди;

• 10:10 - Тошкентнинг Учтепа тумани (320 та истеъмолчи), соат 13:05 да тикланди;

• 10:13 - Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани (300 та истеъмолчи), соат 12:30 да тикланди;

• 12:45 - Тошкентдаги М-13 ва М-15 мавзелари (220 та истеъмолчи), соат 15:30 да тикланган;

15:40 - Тошкент шаҳридаги Лабзак ва Зулфияхоним кўчалари (300 та истеъмолчи), 16:55 да тикланди;

• 11:15 - Тошкентнинг Юнусобод тумани (250 та истеъмолчи), 12:55 да тикланди;

• 21:36 - Сурхондарё вилояти, Ангор ва Жарқўрғон (8 200 истеъмолчи). Соат 22:30 га қадар ярми муқобил манбаларга уланган, тўлиқ тикланиш - 20 январь куни соат 01:08 да.

Бундан ташқари, кеча соат 19:30 да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида автомобиль юқори босимли магистраль газ қувурига зарар етказган. Оқибатда 4 минг 400 та хонадон ва 70 та улгуржи истеъмолчи вақтинча тармоқдан узилди. Соат 22:20 да носозлик бартараф этилиб, газ таъминоти тикланган.

Истеъмолчилар мурожаатларига тезкор жавоб бериш учун бригадалар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳудудий электр ва газ таъминоти филиалларининг Cалл-марказлари туну кун ишлайди. Хусусан, 19 январь куни 20 338 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича тушунтиришлар берилган.

Вазирлик истеъмолчиларни иситиш ва газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга, шунингдек, энергия ресурсларини оқилона ва тежамкорлик билан сарфлашга чақиради.

Электр таъминоти бўйича 1154, газ таъминоти бўйича 1104 ва 104 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

86
0

Изоҳ