• 11 963 сўм
    -6.88
  • 13 888 сўм
    -40.31
  • 154 сўм
    1.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    -6.88
  • 13 888 сўм
    -40.31
  • 154 сўм
    1.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:30

Ўзбекистон АҚШ билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқовнинг сўзларига кўра, жараён узоқ давом этади ва Америка томонининг қарорларига боғлиқ.

80
0
Furqat Sidikov / Facebook

Ўзбекистон АҚШ билан ўзбекистонликлар учун мамлакатга виза олишни соддалаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов берган интервьюсида маълум қилди.

"АҚШга визасиз киришга эришиш узоқ давом этадиган жараён. Бироқ бу борада музокаралар олиб борилмоқда. Албатта, қандай виза режими жорий этилиши ва қандай шартлар асосида амалга оширилиши АҚШ ҳукуматининг ички сиёсатига боғлиқ," - деди элчи.

У бугунги кунда Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари тарихий чўққига чиққанини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди.

"Ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ўртасида тўртта мулоқот бўлиб ўтди: иккита телефон мулоқоти, Нью-Йорк ва Вашингтонда иккита учрашув. Натижада кенг кўламли келишувларга эришилди. Бу АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга эътибори, мамлакат салоҳияти ва биз билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигидан далолат беради," - деди дипломат.

Фурқат Сидиқов, шунингдек, 2026 йил январь ойи охиридан бошлаб Ўзбекистондаги АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этилишини маълум қилди. Бунинг натижасида сайёҳлар сони 3 баробар кўпайиши кутилмоқда.

Дипломат, ҳозирда визасиз кириш бўйича нафақат АҚШда, балки Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатларда ҳам мунтазам музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилди.

80
0

Изоҳ