Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, кон ҳудудида нефть сизиб чиқиши ўтган йилнинг декабрь ойи охирги кунларида қайд этилган.
"Участка атрофида ва канал ўзани бўйлаб нефть тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўшимча ҳимоя резервуарлари қурилди. Ҳозирда вазият назоратга олинган, нефть суюқлиги чиқиши чекланган. Каналга тушган нефть суюқлигини тозалаш ишлари олиб борилмоқда," - дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, йиғилган нефть суюқлиги махсус майдончага олиб чиқилади. Ушбу ҳудудда ҳажми 5000 куб. м бўлган иккита махсус изолятсияланган шлам тўплагич мавжуд бўлиб, бу нефтни хавфсиз сақлаш ва ундан кейинчалик самарали фойдаланиш имконини беради.
Энергетика вазирлиги барча ишлар саноат ва экологик хавфсизликнинг амалдаги талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилаётганини қўшимча қилди.
Шунингдек, нефть суюқлиги намуналарининг таҳлилий тадқиқотлари ўтказилади, уларнинг натижаларига кўра мутахассислар уни қайта ишлаш имкониятларини ўрганадилар.
Изоҳ