Жорий йилнинг 17 декабрь куни Фарғона вилояти суди қарори билан халқ табобати билан шуғулланувчи Иқбол Солиев МЖтКнинг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 15 суткага қамалган эди.
Бугун у ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали халққа мурожаат қилиб, озодликка чиққани, у ҳақда ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар ёлғон эканини айтди.
Иқбол Солиевнинг айтишича, тармоқларда у халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан фаолият олиб боргани ҳақида хабарлар тарқалган. Аммо, унинг бир нечта лицензияси бор.
“Одамлар Иқбол Солиев 2024 йилдан бери ҳужжатсиз фаолият олиб бормоқда дейишмоқда. Буларнинг ҳаммаси ёлғон. Чунки менинг қўлимда “Халқ табобати ассоциацияси” берган 2025 йилгача (05.12.2025) амал қилувчи гувоҳнома турибди. Шунингдек, менга Халқ табобати ассоциацияси томонидан муртадсиз гувоҳнома берилган. Бундан ташқари, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қозоқ халқига хизмат қилишим учун гувоҳнома ҳам берилган. Кейин, менда табиблик қилишим учун халқаро сертификат ҳам бор”, - дейди Иқбол Солиев.
Маълумот учун, ижтимоий тармоқдаги хабарларнинг кўпи Фарғона вилояти суди матбуот хизмати берган маълумот асосида тарқатилган.
Иқбол Солиевнинг ҳуқуқшуноснинг айтишича, табибга нотўғри айб қўйилган.
“МЖтКнинг 59-5-моддасида табиблик фаолиятини омма олдида тарғиб қилиш кўрсатилган. Лекин, Иқбол Солиевнинг фаолияти омма олдида тарғиб қилишга кирмайди. Табибнинг фаолиятининг ахборот тарқатишга киради. Яъни, қонунчиликка кўра, эркин ахборот тарқатиш ҳуқуқига эга. Табибга чеклов қўйган давлат органлари, ўзларининг маърифати учун буни нотўғри талқин қилиб келмоқда”, - дейди у.
Унинг айтишича, Иқбол Солиевнинг фаолиятини чеклаш мақсадида ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ишлар олиб борилмоқда. Иқбол Солиевнинг фаолиятини фаолиятни тартибга солиш борасида қонун мавжуд эмас. Шу сабаб қонунчиликка кўра, бундай зиддиятлар пайдо бўлганда, қонун бўйича суд қарори табиб фойдасига чиқарилиши керак.
Изоҳ