• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:08

Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

1 январь куни энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

84
0
ССВ

2026 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1094 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Уларнинг 539 нафари ўғил, 555 нафари қиз фарзанд. 

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (138 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни: 

— Сурхондарё вилояти (135 нафар),

— Самарқанд  вилояти (125  нафар),

— Қашқадарё  вилояти (121 нафар),

— Наманган  вилояти ( 110 нафар) банд этди. 

Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (19 нафар) ҳиссасига тўғри келди.

Эътиборлиси, туғилганлар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.

84
0

Изоҳ