• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 13:53

Қатарда бўлиб ўтган FIDE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов кумуш медалини қўлга киритди

Абдусатторов финалда норвегиялик Магнус Карлсенга 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлиб, блиц бўйича кумуш медаль соҳибига айланди.

133
0
fide.com

Жорий йилнинг, 25–31 декабрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида шахмат бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида Рапид ва Блиц йўналишлари бўйича FIDE Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

29–30 декабрь кунлари эркаклар ва аёллар ўртасида блиц бўйича биринчи ва иккинчи босқич учрашувлари бўлиб ўтди. Икки босқичли тизимда ташкил этилган беллашувлар якунига кўра, гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов финалда жаҳон рейтингида 1-ўринда турувчи норвегиялик Магнус Карлсенга 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлиб, блиц бўйича кумуш медаль соҳибига айланди.

Шунингдек, Жавоҳир Синдаров 12,5 очко билан 14-ўринни, Нодирбек Якуббоев эса 11 очко билан 65-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Умида Омонова 10 очко жамғариб, турнир жадвалида 8-ўринни эгаллади ҳамда 3 700 евро миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Шунингдек, у ўз рейтингини 67,8 пунктга оширишга муваффақ бўлди.

133
0

Изоҳ