Сурхондарё вилоятида халқ депутатлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди, унинг якунлари бўйича Термиз, Олтинсой, Денов ва Қумқўрғон туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Шу тариқа, Шуҳрат Қаландаров Термиз тумани ҳокими этиб тайинланди.
У солиқ органларида турли лавозимларда, жумладан, Термиз тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Термиз, Сариосиё туманлари ва Термиз шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.
Олтинсой туманига Отабек Мавлонов ҳоким этиб тайинланди.
Турли йилларда маҳаллий ҳокимликлар тизимида, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказида, Термиз тумани ҳокими ўринбосари, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Фаррух Холиқов Қумқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Прокуратура органларида, жумладан, Узун ва Шўрчи туманлари прокурори лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Денов тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Денов туманига Анвар Нормаматов ҳоким этиб тайинланди.
У муқаддам ички ишлар органларида турли масъул лавозимларда ишлаган. Жумладан, Сариосиё, Узун, Қизириқ туманлари ва Термиз шаҳар ички ишлар бўлимлари бошлиғи, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Изоҳ