ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда коррупцион ҳолатга чек қўйилди.
Хусусан, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ тумани филиали ходими қўлга олинган.
У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 8 сотихда жойлашган уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган. Эркак сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "а, б" бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, анча миқдорда фирибгарлик содир этиш) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ