• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:35

Украинада Россия томонини олиб жанг қилган 25 ёшли фуқаро Андижонда судланди

Йигит гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун жазо муддатини ўтаётганда Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар зонасига юборилган.

126
0
Иллюстрация

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Жалақудуқ туман суди 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси И.Х.га нисбатан ёлланганликда айбланаётган жиноят ишини кўриб чиқди.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, 2022 йил декабрь ойида эркак Россияга ишлаш учун кетган ва у ерда "Яндекс" хизмати орқали буюртмаларни етказиб бериш билан шуғулланган. 2023 йил январь ойида у гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси учун ҳибсга олинган ва 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

2024 йил август ойида жазони ўтаётган И.Х. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари билан шартнома тузиб, Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар зонасига юборилган. Донецк ҳудудидаги жангларда у оғир яраланган ва ҳарбий госпиталларда узоқ вақт даволанган.

2025 йил сентябрь ойида эркак Ўзбекистонга қайтиб келган, шундан сўнг у ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

Суд уни ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) билан айбдор деб топди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Бироқ судланувчининг ёшлиги, Ўзбекистонда муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлиги, ижобий тавсифланганлиги, шунингдек, олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғининг оғир аҳволда эканлигини инобатга олиб, суд жазо муддатини 2 йил синов муддати билан шартли жазога алмаштирди.

126
0

Изоҳ