2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан бинолар ёки автомобилларни ижарага беришда қўлланиладиган минимал ижара ставкалари оширилиши белгиланган. Бу келаси йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2026 йилда минимал ижара ставкалари ўртача 7 фоизга кўтарилади.
Ушбу ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларини солиққа тортишда қўлланилади.
Изоҳ