Байрам кунлари хизматда тарифлар — яъни уланиш қиймати, 1 километр ва 1 дақиқа йўл нархи — ўзгармайди. Аммо талаб ошган пайтларда такси қимматроқ бўлиши мумкин. Агар йўлга чиқмоқчи бўлганлар сони бўш ҳайдовчилардан кўп бўлса, сафар нархи одатдагидан юқори бўлиши эҳтимол.
Янги йил олдидан дам олиш кунлари одатда серташвиш ўтади: барча совғалар сотиб олишга, қолган ишларини якунлашга шошилади. Ўзбекистонда 2024 йилда хизматдан фойдаланиш маълумотларига таянилган ҳолда, Yandex Go яқин кунларда қайси вақтларда такси буюртма қилиш қулайроқ бўлиши мумкинлигини прогноз қилди.
Йилнинг охирги дам олиш кунлари
27 декабрь куни 8:00 дан 11:30 гача такси буюртма қилиш фойдали бўлиши мумкин. Шунингдек, 14:00–16:30 ва 18:30–22:00 оралиғида ҳам машина чақириш тавсия этилади. 28 декабрда машинани 16:30 гача ёки 18:30–21:00 вақт оралиғида буюртма қилиш энг мақбул ҳисобланади.
31 декабрь ва Янги йил кечаси
31 декабрь куни сафарни 7:00 дан 16:30 гача буюртма қилиш фойдали бўлган. Кейинроқ айрим ҳайдовчилар оилаларига шошилиб, линиядан чиқишгани сабабли мавжуд машиналар сони камайган ва такси нархи вақтинча ошган. Янги йил кечаси меҳмонга бориш, сайр қилиш ёки уйга қайтиш учун энг қулай вақт — 1:40 дан 2:40 гача бўлган.
1 январь
1 январь куни эрталаб 8:00–10:00 оралиғида такси буюртма қилиш фойдали бўлиши мумкин. Бу пайтда ҳайдовчилар аста-секин линияга чиқа бошлайди, одамларнинг кўпчилиги эса байрамдан кейин уйларига қайтиб бўлади. Кейинги мақбул вақтлар — 13:30–16:00 ва 18:30–21:30.
Лайфхаклар: сафарда қандай тежаш мумкин?
1. Талаб индикаторига эътибор беринг
Агар линияга чиққан бўш машиналар етарли бўлса, индикатор яшил рангда бўлади ва такси нархи базавий бўлади. Талаб ошганда индикатор тўқ сариқ ёки қизил рангда чиқади ва нарх базавийдан юқори бўлиши мумкин. Талабни тушуниш вазиятни баҳолашга ва ҳозир йўлга чиқиш, кутиш ёки жамоат транспортидан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилишга ёрдам беради.
2. Иловадаги «Кутиш» маслаҳатидан фойдаланинг
Баъзи ҳолларда илова машинани бироз узоқроқ кутиб, сафарни арзонроқ нархда амалга оширишни таклиф қилади.
3. Машинани «бутун соат»да эмас, олдинроқ буюртма қилинг
Таксига талаб тўлиқ соатлар арафасида камроқ бўлиши мумкин. Масалан, агар 15:00 атрофида йўлга чиқмоқчи бўлсангиз, 14:40 да машина буюртма қилишни кўриб чиқиш мумкин.
Нархни оширувчи коэффициент нима учун қўлланади?
Нархни оширувчи коэффициент — бу сафари шошилинч бўлган фойдаланувчилар учун йўлга чиқиш имкониятини сақлаб туришга қаратилган вақтинчалик чора. У, шунингдек, линияга кўпроқ ҳайдовчиларни жалб қилишга ва талаб ҳамда таклиф ўртасидаги мувозанатни тиклашга ёрдам беради. Линияда барча йўловчиларни олиб кетиш учун етарли ҳайдовчилар пайдо бўлиши билан, такси нархи яна одатий даражага қайтиб тушади.
* Маълумот тавсиявий характерга эга. Такси нархи ва талаб динамикаси шаҳардаги реал вазиятга қараб фарқ қилиши мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ