• 12 010 сўм
    14.29
  • 14 088 сўм
    37.15
  • 151 сўм
    2.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    14.29
  • 14 088 сўм
    37.15
  • 151 сўм
    2.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 20 декабр 12:13

ДХХ Тожикистондан 100 кг дан ортиқ гнаркотик моддасини олиб кирилишига чек қўйди - видео

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятида контрабандага чек қўйилди, иккала ҳолатда ҳам гиёҳванд моддалар қўшни давлатдан ўзбекистонликлар томонидан олиб келинган.

182
0
Видеодан кадр

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, Булунғур туманида яшовчи 28 ва 29 ёшли икки фуқаро Тожикистондан контрабанда йўли билан 79 кг 358 гр "опий" гиёҳвандлик моддасини олиб келиб, кейинчалик сотиш учун яширин жойга яширган.

Шунингдек, қўлга олинганлардан бирининг кўрсатмаси асосида далада яшириб қўйилган 1 кг 953 гр метамфетамин моддаси ҳам олинган.

Бошқа бир ҳолатда эса Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи икки нафар фуқаро ҳамда Турсунзода туманида яшовчи Тожикистон фуқароси Ўзбекистон ҳудудига 30 кг 357 гр "опий" моддасини олиб кирмоқчи бўлган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ушланди.

Кўрсатилган шахслар маълум бир пул мукофоти эвазига тожикистонлик гиёҳвандфурушга тегишли бўлган ушбу гиёҳванд моддаларни белгиланган манзилга етказиб беришлари керак эди.

Тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддалар буюртмачиси - Денов шаҳрида яшовчи 39 ёшли шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, худди шунингдек уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

182
0

Изоҳ