Жорий йилда сўровда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 3 мингдан ортиқ респондент иштирок этди. Анъанага кўра, ўзбекистонликлар совғалар ва байрам безакларини олдиндан тайёрлайди, масалан, сўровда қатнашганларнинг 65% ноябрь ойидаги савдолар пайтида барча керакли нарсаларни сотиб олган, байрамни эса оила даврасида нишонлашни режалаштиришган. Янги йилни чет элда кутиб олишни режалаштираётганлар учун энг машҳур йўналишлар — БАА, Россия, Туркия, Финляндия, Таиланд, Швейцария ва ҳатто Ҳиндистон бўлди.
Респондентларнинг 39% Янги йил дастурхони учун — 1 млн, 33% — 3 млн, 17% эса — 500 минг сўмгача маблағ сарфлашни режалаштирган. Мамлакат аҳолиси ўртача 2-3 та совға тайёрлаши маълум бўлди — сўровда иштирок этганларнинг 48% шу жавобни танлаган. Ўзбекистонликлар бу йил яқинларига кийим-кечак, пойабзал, аксессуарлар ҳамда кружкалар, шарфлар ва иссиқ бош кийимлар каби ёқимли майда-чуйда нарсалар совға қилишни режалаштирмоқда.
«Сўров натижаларини Uzum Market статистикаси ҳам тасдиқлайди: декабрь ойининг биринчи ярмида платформада заргарлик буюмлари ва ширин тўпламлар савдоси ўтган ойга нисбатан 20% га, кичик маиший техникага бўлган талаб эса 30% га ошди. Фойдаланувчилар уйни безатишни ҳам унутишмаяпти —арчалар, чироқлар ва байрамона пижамалар ҳам энг кўп сотилаётган товарлар қаторига кирган», – деб таъкидлади Uzum Market бизнесни ривожлантириш бўйича директори Владислав Сахаров.
Қорбободан Янги йил учун сўралаётган нарсалар орасида кўпинча саёҳатлар, электроника буюмлари ва, албатта, муҳаббат ҳамда осойишталик учраган. Самарқандлик қиз эса арча тагида мушукча кутмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ