• 12 010 сўм
    14.29
  • 14 088 сўм
    37.15
  • 151 сўм
    2.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    14.29
  • 14 088 сўм
    37.15
  • 151 сўм
    2.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 17 декабр 20:24

Тошкент вилоятида 800 дан ортиқ дориларни танасига яшириб мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Қўлга олинган шахслар божхона ходимлари томонидан текширилганда уларда "Накам", "Годекс" ва "Називин" дори воситалари борлиги аниқланди.

123
0
Видеодан кадр

"Навоий" постида божхона ходимлари чегарани пиёда кесиб ўтаётган шахслар томонидан мамлакат ҳудудига дори воситаларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларини фош этди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Божхона кўриги давомида фуқаролардан бирининг қўл юкида 300 дона "Накам" дори воситаси борлиги аниқланиб, кейинчалик қайта сотиш мақсадида олиб кирилган. Кўрсатилган препаратларда олиб киришга рухсат берувчи ҳужжатлар ва сифат кафолатларига эга бўлмаган.

Шубҳа уйғотган яна бир фуқаро кўздан кечирилганда, унинг пайпоқ ва кийимининг чўнтакларида божхона назоратидан яширилган 277 дона "Годекс" дори воситаси борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, "body scanner" ускунаси ёрдамида текширилганда, ушбу шахснинг қорин ва бел соҳасига скотч билан ўраб, яширилган 235 дона "Називин" дори воситаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ўтказилмоқда.

123
0

Изоҳ