• 11 941 сўм
    38.65
  • 13 814 сўм
    34.01
  • 153 сўм
    0.5
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 941 сўм
    38.65
  • 13 814 сўм
    34.01
  • 153 сўм
    0.5
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 15:41

Расман: Тимур Кападзе Наманганнинг "Навбаҳор" футбол клуби бош мураббийи бўлди

Тегишли ҳамкорлик шартномаси клуб раҳбарияти билан имзоланди. Мутахассис бугундан бош мураббийлик вазифасига киришди.

100
0

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Наманганнинг "Навбаҳор" клуби раҳбарияти билан учрашди, дея хабар бермоқда футбол клуби матбуот хизмати.

Учрашувда жамоанинг яқин истиқболдаги режа ва мақсадлари келишиб олинди ҳамда мураббий билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. У бугундан жамоа билан ишлашни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе жорий йилнинг январь ойида миллий терма жамоага янги бош мураббий этиб тайинланган эди. Октябрь ойида Фабио Каннаваро келганидан сўнг, у бош мураббий ёрдамчиси этиб тайинланди, бироқ ноябрь ойидаёқ ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этди.

100
0

Изоҳ