Пойтахтда ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш, экологик вазиятни юмшатиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар кун-у-тун амалга оширилмоқда.
26 ноябрь 2025 йил ҳолатига кўра бажарилган ишлар:
— шаҳар ҳудудидаги 58 та фаввора ишга туширилди;
— 77 та махсус сув сепиш техникаси жалб этилиб, 200 та марказий ва ички кўчаларда 485 км ҳудуд, шунингдек, дарахт ва буталар ювилди;
— “Маҳсустранс” ИЧБ ДУК томонидан 344 та махсус техника ёрдамида 3 124 тонна чиқинди шаҳар ҳудудидан олиб чиқилди;
— 2 497 та қурилиш объекти ўрганилиб, улардан 890 тасида ишлар тўхтатилганлиги, 1 600 тасида эса ишлар давом этаётганлиги аниқланди;
— 241 та қурилиш объектида 48 та махсус техника ёрдамида сув пуркаш ва чангни бостириш ишлари амалга оширилди (тадбир бошидан — 1 112 та объект);
— 326 та умумтаълим мактаблари ва 474 та МТТлар орасидан 108 та мактаб ва 81 та МТТда суғориш тизимлари ишга туширилди, қолганларида ҳудудлар, дарахт ва буталар ювилмоқда;
— 19 та бозор ва йирик савдо комплекслари атрофидаги 2 та фаввора ва 1 та сув сақлаш ҳовузи ишга туширилди; бозорлар ҳудудларида 37 та техника ёрдамида 2 000 та дарахт, 25 000 м² том ва навеслар, ҳамда 15 000 метр ирригация тармоқлари (ариқлар) тозаланди;
— Тошкент шаҳар СЭС томонидан бозорларда 116 та (тадбир бошидан — 276 та) фуқароларнинг уй шароитида тайёрланаётган маҳсулотлари текширилиб, 99 та (241 та) фуқарога огоҳлантириш берилди, санитария талабларини бузган 17 нафар фуқарога 35 020 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди;
— Тижорат банклари томонидан 72 та филиал ва 337 та банк хизматлари марказларида фаввора ва суғориш тизимлари тўлиқ ишга туширилди, атрофдаги дарахтлар кунлик ювилди;
— Бошқарув сервис компаниялари томонидан 11 630 та кўп квартирали уйларнинг 42 246 та кириш йўлагидан 5 724 таси, шунингдек 255 863 м² ҳудуд тозаланди; уйлар атрофига туташ ҳудудлардаги 136 478 та дарахтдан 30 822 таси ювилди, 24 043 таси суғорилди;
— Тошкентга кириб келувчи юк транспортлари ҳаракатини пик соатларда чеклаш чоралари кучайтирилди;
— ЙҲХБ, транспорт бошқармаси ва Экология бошқармаси масъуллари томонидан 263 та юк транспорти текширилиб, тент ёпмасдан ҳаракатланиш ҳамда меъёрдан ортиқ чиқиндили газ чиқариш ҳолатлари аниқланди — 249 ҳайдовчи огоҳлантирилди, 14 транспорт воситасига чора кўрилди.
Ҳудудларни, дарахт ва буталарни ювиш ишлари иккинчи сменада ҳам давом этмоқда. Тадбирлар жараёнига Ободонлаштириш бош бошқармаси, “Тошкент шаҳар Сув таъминоти” МЧЖ, “Маҳсустранс” ИЧБ ДУК, “Автомобиль йўллари” қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси, коммунал хизматлар ва Бошқарув сервис компаниялари жалб этилган.
Изоҳ