Жорий йилнинг ноябрь ойи бошида Ўзбекистон "Олий таълим соҳасидаги малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция"ни ратификация қилиб, Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб ҳужжатга қўшилди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлар олий таълим муассасалари томонидан берилган дипломлар нострификация жараёнидан ўтмасдан Ўзбекистон ҳудудида автоматик тарзда амал қилишини тушунтирди.
Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон халқаро шартномаларда назарда тутилган бўлса, хорижий дипломларни имтиҳонларсиз ва қўшимча текширувларсиз тўғридан-тўғри тан олиши мумкин.
Малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция ЮНЕСКО шафелигида яратилган бундай даражадаги биринчи халқаро ҳужжатдир. У иштирокчи мамлакатларга Конвенцияга қўшилган бошқа давлатларда олинган тасдиқланган малакаларни тан олиш мажбуриятини юклайди.
Бунда ҳар бир мамлакат ўз миллий қоидалари бўйича дипломларни тан олишни амалга оширади. Таълим тизимлари ўртасида жиддий фарқлар мавжуд бўлган тақдирдагина рад этиш мумкин.
Ҳозирги кунда Глобал конвенцияга 38 та давлат аъзо бўлиб, яна 10 га яқин давлат унга қўшилиш жараёнида.
Конвенция иштирокчи давлатлари рўйхати:
Европа:
Франция, Буюк Британия, Финляндия, Норвегия, Швеция, Исландия, Венгрия, Андорра, Арманистон, Хорватия, Эстония, Литва, Молдова, Руминия, Словакия, Грузия, Босния ва Герсеговина, Муқаддас Тахт, Сан-Марино, Люксембург;
Америка:
Куба, Никарагуа, Эквадор, Уругвай;
Африка:
ЖАР, Тунис, Кабо-Верде, Жибути, Кот-дъИвуар, Гвинея, Сенегал;
Осиё:
Япония, Жанубий Корея, Мўғулистон, Яман, Фаластин;
Австралия ва Океания:
Австралия, Янги Зеландия.
Ўзбекистон тасдиқловчи ҳужжат топширилганидан 3 ой ўтгач Конвенциянинг тўлақонли иштирокчисига айланади.
"Малакаларни (дипломларни) ўзаро тан олиш механизмлари фақат ушбу Конвенция иштирокчилари бўлган давлатлар ўртасида амал қилади," - дея хулоса қилди агентлик.
Изоҳ