• 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 12:59

Uzum Market ҳаво тозалагичлар учун комиссияни пасайтиради

2025 йилнинг 28 ноябридан 31 декабригача Uzum Market «Ҳаво тозалагичлар» тоифасидаги сотувчилар учун комиссияни 7% гача пасайтиради.

229
0

Сўнгги бир ой ичида платформадаги ҳаво тозалагичларга бўлган қизиқиш октябрь ойига нисбатан деярли тўрт баравар, сўнгги ҳафтада эса ёз охирига нисбатан тўққиз баравар ошди — у пайтда ифлосланиш даражаси анча паст эди. Сотувчилар учун комиссиянинг пасайтирилиши ҳаво сифатининг ёмонлашуви фонида ўсиб бораётган талабни сақлаб қолиш учун яна бир чорадир.

Харидорлар кўпинча маҳаллий шароитларда ҳаво ифлосланишига энг самарали қаршилик кўрсатадиган HEPA ва кўмир фильтрлари комбинациясига эга моделларни танлайди. Шунингдек, тозаланаётган хонанинг майдони, шовқин даражаси ва бошқариш қулайлиги ҳам муҳим омил бўлиб қолмоқда. Платформада фильтрлар ҳам мавжуд — агар олдингиларининг хизмат муддати тугаган бўлса, уларни алоҳида сотиб олиш мумкин.

Бугунги кунда Uzum Market да 200 дан ортиқ ҳаво тозалагич ва намлагич моделлари тақдим этилган. Xiaomi, Artel, Hoffmann ва Polaris қурилмалари айниқса машҳур.

Реклама ҳуқуқи асосида

229
0

Изоҳ