• 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:54

Наманганда ЙПХ инспектори Onix ҳайдовчиси уриб юбориши натижасида вафот этди

ЙПХ ходимини ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи қувиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда уриб юборган.

296
0
ЙҲХХ

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 19:55 атрофида Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, И.Каримов кўчасида 2007 йилда туғилган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас бўлмаган ҳайдовчи Х.З. Onix автомобилини катта тезликда бошқариб, тажрибасизлиги ва қоидаларни билмаслиги сабабли ўзи билан бир йўналишдаги автомобилни нотўғри қувиб ўтаётганда олдиндаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1997 йилда туғилган Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими сафдор Дониёр Нуриллоевни уриб юборган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ходим олган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

296
0

Изоҳ