• 11 971 сўм
    56.73
  • 13 797 сўм
    61.81
  • 152 сўм
    3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 971 сўм
    56.73
  • 13 797 сўм
    61.81
  • 152 сўм
    3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:12

Ўзбекистонда контрафакт "Смекта" ишлаб чиқарувчиси жаримага тортилди

Компания француз компаниясининг брендини эслатувчи белгидан ноқонуний фойдаланган.

113
0
Адлия вазирлиги

Франциянинг Mayoly Pharma France компанияси "SMECTA/СМЕКТА" товар белгисига бўлган ҳуқуқлари маҳаллий ташкилот томонидан бузилаётгани юзасидан Адлия вазирлигига мурожаат қилди.

Аниқланишича, "А. О." МЧЖ томонидан "SMECTA/СМЕКТА" товар белгисига фонетик жиҳатдан ўхшаш бўлган "АКТИВ SMEKTA" номи остида 1000 дона контрафакт маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "А. О." МЧЖга нисбатан БҲМнинг 100 баравари (41 млн сўм) миқдорида маъмурий жазо қўлланилган.

Шунингдек, корхонага "SMECTA/СМЕКТА" товар белгисига бўлган ҳуқуқларни бузувчи барча ҳаракатларни тўхтатиш буюрилди.

113
0

Изоҳ