Жиззах вилояти ИИБ хабарига кўра, жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 23:50 лар атрофида Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани "Файзобод" МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида истиқомат қилувчи 2003 йилда туғилган ҳайдовчи “ISUZU” русумли юк автомашинасида Самарқанд йўналишида жойлашган автомашиналарга газ қуйиш шохобчасидан чиқаётган бўлган.
Шу вақтда йўлда ўрнатилган 2.4 “Йўл беринг” ва 4.1.2 “Ҳаракатланиш ўнга” йўл белгиси талабларига бўйсунмасдан, белгиланмаган жойдан Тошкент йўналишига бурилиш учун йўлнинг қатнов қисмига чиққан.
Оқидатда, Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшаган 2002 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқбитида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада Lacetti русумли автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин келиб чиқиб, автомашина тўлиқ ёнган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда, Lacetti ҳайдовчиси ҳамда транспорт воситаси салонида бўлган 4 нафар йўловчилар турли хил тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 266 моддаси учинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ