• 11 971 сўм
    56.73
  • 13 797 сўм
    61.81
  • 152 сўм
    3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 971 сўм
    56.73
  • 13 797 сўм
    61.81
  • 152 сўм
    3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 15:20

Бухорода ИИО ходими аёли ва икки нафар вояга етмаган фарзанди ис газидан вафот этди

Марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этишган.

155
0

Бухорода ИИО ходими ва унинг оила аъзолари ис газидан вафот этишгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Бухоро шахар Хамза кучасидаги хондаонларнинг бирида яшаган оила 1982 йилда туғилган эркак ИИО ходими, 1985 йилда туғилган унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар вояга етмаган фарзанди (қизлар) вафот этган.

Судга оид тиббий эксперт мутахассисларининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этганлиги қайд этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

155
0

Изоҳ