• 11 902 сўм
    20.7
  • 13 780 сўм
    31.09
  • 152 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 902 сўм
    20.7
  • 13 780 сўм
    31.09
  • 152 сўм
    1.13
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама 20 ноябр 16:54

2 млн дан ортиқ буюртма ва тежаб қолинган $400 минг: 11.11 катта савдоси қандай ўтди

Бу йил катта савдо мобайнида ўзбекистонликлар Uzum Market ва Uzum Tezkor сервисларида 2,4 миллиондан ортиқ буюртма беришди. Uzum Tezkor кунлик буюртмалар сони бўйича мутлақ рекорд ўрнатди — талаб ўтган йилга нисбатан 38% га ошди, ресторан ва кафеларнинг махсус таклифлари эса ҳар 24 соатда янгиланиб турди.

194
0

Сотувчилар ҳам юқори мавсумга пухта тайёргарлик кўришди: бу йил Uzum Market даги 11.11 катта савдосида 500 мингдан ортиқ товарлар тақдим этилди — бу бир йил аввалгидан уч баробар кўп.

Ўзбекистонликлар нафақат чегирмалардан, балки Uzum Bank бонуслари ва Uzum Nasiya муддатли тўловларидан ҳам фаол фойдаландилар — Uzum картаси катта савдо пайтида тўлов усулини танлаш частотаси бўйича учинчи ўринни эгаллади, Uzum молиявий сервислари орқали тўловлар улуши эса 45% ни ташкил этди. Карта орқали тўлашдаги чегирмалар ўзбекистонликларга қарийб 5 миллиард сўм тежаш имконини берди, бу йил «11.11»даги ўртача харид чеки 2024 йилдаги катта савдога қараганда 27 фоизга юқори бўлди.

Uzum Market фойдаланувчилари учун савдо — бу хўжаликда доимо керак бўладиган товарларни ғамлаш ва Янги йил байрамига тайёргарликни бошлаш учун имкониятдир. Ўзбекистонликларнинг буюртмаларида кўпинча эрийдиган қаҳва, канцелярия буюмлари, парвариш ва декоратив косметика, маиший кимё ва, албатта, электроника — смартфонлар, симсиз қулоқчинлар ва аксессуарлар учраб турди.

«Юқори мавсум — бу шунчаки катта савдолар даври эмас, балки харидорлар хатти-ҳаракатининг қандай ўзгараётганини кўрсатувчи омилдир. Биз фойдаланувчилар олдиндан саватларни йиғиб, йирикроқ харидларни режалаштираётганини ва энг фойдали таклифларни излаётганини кўряпмиз. Ва бу нафақат Тошкентда, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳам фаоллик ортиб бормоқда. Сотувчилар ҳам бу ўзгаришларга мослашмоқда: ассортиментни кенгайтирмоқда, янги товарларни олиб келмоқда ва қўшимча таклифлар тайёрламоқда. Мавсум шу билан тугамайди — олдинда янги акциялар ва ой давомида 50% гача чегирмалар мавжуд бўлади», — дейди Uzum Market бизнесни ривожлантириш бўйича директори Владислав Сахаров.

Uzum Market — миллий маркетплейси бўлиб, мамлакатнинг 420 та шаҳар ва аҳоли пунктларида фаолият юритади. Унинг тармоғида 1200 дан ортиқ буюртма топшириш пунктлари, шу жумладан улар чекка ҳудудларда ҳам мавжуд. Платформада йирик брендлардан тортиб кичик ва ўрта бизнесгача бўлган 17 000 дан ортиқ сотувчи ўз маҳсулотларини сотмоқда.

Uzum Tezkor — Ўзбекистоннинг 26 шаҳрида фаолият юритувчи миллий таомлар ва товарларни етказиб бериш сервис. Сервис 7000 дан ортиқ курьер билан ҳамкорлик қилади, улар 3000 та ресторан ва дўконлардан — йирик тармоқлардан тортиб маҳаллий муассасаларгача бўлган буюртмаларни етказиб беришади.

Реклама ҳуқуқи асосида

194
0

Изоҳ