Юқори даражадаги бардошлилик ва тўлиқ ҳимоя
HONOR X9d — бозорнинг энг бардошли смартфонларидан бири бўлиб, тушиш, намлик ва чангдан тўлиқ ҳимоя билан таъминланган. Қурилма саноатда биринчи бўлиб SGS Triple Resistant Premium Performance уч баравар бардошлилик сертификати ва SGS 5-Star Comprehensive Reliability беш юлдузли бардошлиликка эга. HONOR X9d HONOR Ultra-Bounce Anti-Drop технологияси, ньютонсиз хусусиятига эга ёстиқчалари ва баллистик материал, шунингдек, янги ультра-қаттиқ темперланган шиша ёрдамида 2,5 метр баландликдан 10 турдаги силлиқ юзаларга тушишга бардош бера олади. Уч қаватли сувга бардошлилик ҳимояси Water Resistance Structure 2.0 IP68+IP69K стандартлари бўйича флагман даражасида сувга чидамлиликни таъминлайди ва энг мураккаб вазиятларга мослашади: 30 дақиқагача 1,5 метр чуқурликка ташлаш, 85 даража иссиқликдаги сувга 10 сониягача қўйиш ва юқори босимли сув оқимларига бардош бериш. AI ёрдамида ёмғирда ва қўлқоп кийилган ҳолатда сенсор аниқлигини ошириш функциялари фойдаланувчиларга экран билан силлиқ ишлаш имконини беради.
Саноатда етакчи узоқ муддатли батарея
HONOR X9d 8300 мА·соатли силикон-карбон батарея билан жиҳозланган бўлиб, катта қувватни сақлаган ҳолда қурилманинг юпқалиги ва енгиллигини таъминлайди. Смартфон 3 кунгача фаол фойдаланишда қувватлашсиз ишлай олади, шунингдек, компаниянинг махсус энергия оптималлаштириш алгоритмлари батарея ҳажмининг 6 йил давомида 80% дан тушиб кетмаслигини кафолатлайди. Такомиллашган ҳарорат назорати батареянинг -30°C дан 55°C гача бўлган ҳарорат шароитида самарали ишлашини таъминлайди. Бундан ташқари, Ultra Power Saving режими батарея қуввати 2% бўлса ҳам 60 дақиқагача овозли алоқа қилиш имконини беради. HONOR X9d 66W симли HONOR SuperCharge тез зарядлаш ва бошқа қурилмаларни 7,5W симли акс зарядлаш билан қўллаб-қувватлайди.
Нарх ва акциялар
11 ноябрдан бошлаб янги HONOR X9d Ўзбекистон электрон дўконларида 3 хил рангда: қизғиш жигарранг, кунчиқар тилла ҳамда ярим тун қора рангларида 8 + 256 GB версияси учун 4 479 000 сўм ва 12 + 256 GB 4 829 000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Бу нарх бозор ўртача нархлари ҳисобланади. Харид билан бирга ҳар хил эсдалик совғалари ҳам қўшиб берилади: 12 декабргача колонка совға сифатида тақдим этилади, шунингдек Yandex Plus дан 60 кунлик бепул обунага эга бўласиз. Шунингдек, завод нуқсони аниқланганда қурилмани алмаштириш сервис акцияси ва шикастланганда бепул экранни алмаштириш акцияси амал қилади.
HONOR X9d смартфони ҳақида батафсил маълумотга шу ҳавола орқали эга бўлинг.
HONOR ҳақида
HONOR — сунъий интеллект асосидаги қурилмалар экотизимида етакчиларидан бири ҳисобланади. HONOR саноат чегараларини очиқ ва узлуксиз ҳамкорлик орқали кенгайтиришни мақсад қилиб, қадриятларга асосланган экотизим яратишни кўзлаган.
HONOR Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
Facebook: fb.com/honoruzbekistan
Instagram: @honoruzbekistan
Telegram: t.me/HonorUzbekistan
YouTube: Honor Uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ