Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.
Бунда тиббиёт муассасалари иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, 2026 йилдан давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили қуйидаги номинациялар бўйича танлов ўтказилади:
— “Энг яхши республика шифохонаси раҳбари”, “Энг яхши ҳудудий соғлиқни сақлаш органи раҳбари”;
Ҳар бир ҳудудда:
— “Энг яхши туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш органи раҳбари”, “Энг яхши оилавий поликлиника раҳбари”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифокори” ва “Энг яхши туман (шаҳар) ўрта тиббиёт ходими”;
— “Энг яхши оилавий поликлиника”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифохонаси” ва “Энг яхши ҳудудий шифохона”.
Танлов натижалари асосида ғолиблар қуйидаги миқдорларда 1 марталик рағбатлантирилади:
— Тиббиёт муассасалари – 500 млн сўм;
— Тиббиёт ва раҳбар ходимлар – 30 млн сўм.
2026 йил 1 январдан давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилади:
Давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Давлат бюджети ҳисобидан 1 йилда 1 маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга 1 йилда 1 маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма бериш;
Барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдори 2 бараварга камайтириш.
Изоҳ