• 12 060 сўм
    37.35
  • 13 916 сўм
    73.16
  • 149 сўм
    0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 060 сўм
    37.35
  • 13 916 сўм
    73.16
  • 149 сўм
    0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:45

Россия ва Украина ўртасидаги урушда қатнашган 24 ёшли ўзбекистонлик қамалди

Фарғоналик йигит 3 йил аввал Россияда гиёҳванд моддалар билан қўлга тушиб, 7 йилга қамалганди. Россияда жазо муддатини ўтаётганда, унга Россия фуқаролиги ва жанговар ҳаракатларда қатнашгани учун озодлик таклиф қилинган.

172
0
ria.ru / Иллюстрация

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида ЖКнинг "ёлланиш" моддаси билан айбланаётган 24 ёшли А.К.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.

Иш ҳужжатларига кўра, А.К. 2022 йилда Россияга ишлаш учун борган, кейинчалик у ерда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят учун 7 йилга қамалган. Екатеринбургдаги ахлоқ тузатиш муассасасида жазо ўтаётганда, у маъмурият таклифига биноан Россия Федерацияси Қуролли кучлари билан озод қилиш ва фуқароликни олиш эвазига шартнома имзолаган.

2024 йил ноябрь ойида А.К. Россия паспортини олган ва Донецк Халқ Республикасига ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун юборилган. Шундан сўнг у 8 ойга яқин жанговар ҳудудда бўлиб, у ерда россиялик ҳарбийларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланган.

У жорий йилнинг қишида дронлар ҳужумига учраб қўли ва оёғи ҳамда бошидан жароҳат олган. Ёзда А.К. ўзбошимчалик билан ҳарбий қисмни тарк этиб, Москвага қайтган ва Ўзбекистон консуллиги орқали ватанга қайтиш учун ҳужжатларни расмийлаштирган. Фарғонага етиб келгач, уни қўлга олинган.

Суд жараёнида айбланувчи айбига иқрор бўлди ва пушаймон бўлиб, босим остида ҳаракат қилганини ва озодлик учун урушда қатнашишга рози бўлганини айтди.

Суд уни ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

172
0

Изоҳ