• 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:40

Жиззахда уйда ёш келин ва куёв ис гази сабаб ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар 4 кун аввал тўйи бўлган 21 ёшли йигит ҳамда 19 ёшли келинчак бўлган.

271
0
Видеодан кадр

Ходиса жорий йил 25 октябрь куни соат 06:50 да Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Суғумбой қишлоғидаги уйда содир бўлган. Бу ҳақда "Zamon" информацион дастурида хабар берилган.

21 ёшли ёш йигит ва унинг 19 ёшли хотини номаълум моддадан заҳарланиб вафот этган. Оила бошлиғининг сўзларига кўра, ҳодисадан 4 кун аввал маҳалладаги 2006 йилда туғилган қизни ўғлига олиб берган.  

Туман газ таъминоти бошқармаси бош муҳандисининг айтишича, уйдаги вентиляция канали ва газ чиқариш жойи ғишт билан беркитилган бўлган.  Уй эгалари иссиқлик билан таъминлаш мавсумининг бошланишидан олдин печкани текширмаган. Узоқ муддат давомида доимий ишлаган печканинг ўзи ис гази чиқарган.

Ходиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган ва тегишли экспертиза тайинланган.

271
0

Изоҳ