• 12 023 сўм
    -37.58
  • 14 026 сўм
    -130.67
  • 145 сўм
    -2.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 023 сўм
    -37.58
  • 14 026 сўм
    -130.67
  • 145 сўм
    -2.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 18:00

Asterium ва MDIS fintex ҳамда Web3 соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун ҳамкорлик дастурини йўлга қўймоқда

Asterium ва Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш Институти (MDIS Тошкент) киберхавфсизлик, финтех ва Web3 соҳаларида мутахассислар тайёрлаш бўйича режаларни мустаҳкамловчи меморандум имзолади.

89
0

Учрашувда Шахноза Каримова, MDIS Тошкентнинг маркетинг ва корпоратив алоқалар директори, ҳамда Дилноза Ғафуржонова, Asterium компаниясининг CMOси иштирок этди. Томонлар таълим экотизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.

Меморандум доирасида келишилган ташаббуслар:

Иш ярмаркаларида иштирок: Asterium тадбирларда иштирок этиб, талабаларга компаниянинг HR мутахассислари билан бевосита мулоқот қилиш имкониятини тақдим этади.

Киберхавфсизлик бўйича билимларни ошириш: Рақамли даврда маълумотларни ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидловчи очиқ маърузалар ўтказилади. Зеро, бугун ҳеч ким хатардан холи эмас ва ҳар ким “нишон”га айланиши мумкин.

Офис қабул кунлари: Талабалар Asterium офисига ташриф буюриб, иш жараёнлари ва корпоратив маданият билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Амалиёт дастурлари: Энг яхши талабалар ва битирувчилар Asteriumда стажировка ўташ, кейинчалик эса ишга жойлашиш имкониятини қўлга киритадилар.

Киберхавфсизликнинг рақамли технологиялар тез ривожланаётган даврда нақадар муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Учрашув иштирокчилари талабалар онгида ушбу соҳадаги заифликларни англаш зарурлигини таъкидладилар.

Asterium CEOси Комилхўжа Султонов:

“Бизнинг мақсадимиз – талабаларни киберхавфсизлик, финтех ва Web3 бўйича чуқур билимлар билан таъминлаш, уларга амалий кўникмалар ва реал имкониятлар яратиб, касбий фаолиятни бошлашларига ёрдам беришдир”.

Шахноза Каримова, MDIS Тошкент маркетинг ва корпоратив алоқалар директори:

“Таълимий контент сифати ва дастур амалий йўналиши талабалар учун янги имкониятлар очади. Биз, шунингдек, киберхавфсизлик ва амалий тажриба уларнинг муваффақият калити бўлишига ишонамиз”.

Дастур ҳақида: Ташаббус реал лойиҳаларга асосланган амалий машғулотлар, маърузалар ва менторлик қўллаб-қувватлашини ўз ичига олади.

Asterium ҳақида: Asterium – Ўзбекистонда ва минтақаларда крипто-активлар лицензиялари асосида фаолият юритувчи, инновациялар ва таълимга эътибор қаратган илғор Web3 платформаси.

MDIS ҳақида: MDIS Тошкент – менежмент ва IT бўйича дастурларни таклиф этувчи, глобал иқтисодиёт учун мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган таълим муассасаси.

Аввалроқ Asterium Арманистон Code Academy билан ҳамкорликда Web3 Academyni ишга туширишни эълон қилган эди. Мазкур таълим дастури Product Management, Digital Marketing ва Blockchain Engineering йўналишларини қамраб олиб, IT-таълимни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.

Алоқа учун:

Web: https://asterium.uz/ ;

Telegram: https://t.me/asterium;

Instagram: https://www.instagram.com/asteriumwalle 

Фойдаланувчилар учун алоқа маркази:

Telegram @asterium_help;

Ҳамкорлик учун: Email [email protected].

Реклама ҳуқуқлари асосида

89
0

Изоҳ