• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:26

Тошкент вилоятида 694 нафар заҳарланган бола ҳали ҳам шифохоналарда қолмоқда — Нурмат Отабеков

Боғчаларда заҳарланиб жабр кўрган болаларни даволашга Тошкентдан 100 дан ортиқ эксперт, профессор ва олимлар жалб қилинган.

258
1
Архив фото

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълумот беришича, 27 сентябр ҳолатига кўра, Тошкент вилояти шифохоналарида 694 нафар бола даволанмоқда.

Оммавий заҳарланишдан кейин жами 1922 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган, улар орасида касалланганлар билан алоқада бўлганлари ҳам бор. Улардан 959 нафарида касаллик белгилари аниқланмагани учун уйига жўнатилган. Сўнгги икки кунда яна 269 нафар бола соғайиб, касалхоналардан чиқарилган.

27 сентябрь куни яна 421 нафар болани соғлиги яхшилангани боис чиқариш режалаштирилган.

694 нафар стационарда қолган болалардан 13 нафари ўртача оғир аҳволда эканлиги қайд этилган.

Отабековнинг таъкидлашича, малакали ёрдам кўрсатиш учун Тошкентнинг 17 та ихтисослашган тиббий муассаса ва марказларидан мутахассислар жалб қилинган.

«Вазирлик ҳузурида ташкил этилган штаб хулосасига кўра, болаларга ‘ўткир гастроэнтерит’ ташхиси қўйилган. Бу касаллик оғир ёки ҳаёт учун хавфли ҳисобланмайди, одатда асоратсиз ўтиб кетади», — деди у.

Даволаш ишлари Тошкент вилоятидаги етти шифохонада олиб борилмоқда.

«Ҳар уч соатда вазирлик ҳузуридаги штаб видеоселектор орқали шаҳар ва туманларда даволаш ҳамда профилактика ишлари қандай кетаяпти, шуни муҳокама қилиб, зарур тавсиялар бериб бормоқда», — деди Нурмат Отабеков.

Шунингдек, у содир бўлган воқеа учун айбдорлар қонун олдида жавобгарликка тортилишини қайд этди.

258
1

Изоҳ

  • А
    Азим 3 часа 44 минут назад
    Нурмат Отабеков фазиятни мин барда утирбмас ёки кабинетнинг бир бурчанида туриб видеога тушиб бу жойига бориб уз кузингиз бн куриб кузатиш керак нега бунча яхши курасизлар минбар кресло кабинегларни бу хазил нарсамас 400-500та бола захарлансаю сизларкабинетда кани МЧС ПРОКУРАТУРА СОЛИК КАНИ Бошка давлатда холатда сиздакалар уз аризасини ёзиб бошини эгид кечирим скраб ишдан кета ли