• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:49

Ўзбекистонда олий ўқув юртларида “суперконтрактлар” нархини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

Ўқиш тўловлари университет ректорлари томонидан белгиланади ва 4,05 баллдан юқори балл тўплай олмаган абитуриентлар учун минимал “суперконтракт” базавий даражадан уч баравар кўп бўлади.

274
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда супер-контракт тўлиқ бекор қилингани хабарлар тарқалди. Вазирлик мазкур хабарларга изоҳ берди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. 

Вазирликнинг қайд этишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 13-сентябрдаги 578-сонли қарори билан 2017 йил 20 июнда қабул қилинган 393-сонли қарор ўз кучини йўқотди.

393-сонли қарорга мувофиқ, аввал кириш имтиҳонларида 56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг (ўқув йилига амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробар ва ундан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорининг) 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилар эди.

Ҳозирги кунда айнан шу тартиб бекор қилинди.

Эндиликда тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

— 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
— 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;
— 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;
— 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробари.

Қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

274
0

Изоҳ