Сурхондарё вилоятида экстремистик материалга лайк босган фуқаро жазоланди. Бу ҳақда вилоят судлари матбуот хизмати хабар берди.
Суд материалларига кўра, 2019 йили У.А. исмли шахс Odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғида Абдуғани Умаров (Абдуллоҳ домла)нинг «Жаннат ошиқлари» номли, диний экстремизм ғояларини ўз ичига олган марузага «класс» (лайк) босиш орқали дўстлари орасида тарқатган.
Қумқўрғон тумани судининг ҳукмига кўра, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми «г» банди бўйича айбдор деб топилди.
Суд уни умумий тартибдаги колонияда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
Қайд этилишича, содир этилган жиноят оғир тоифага киради. Шу боис жазо озодликдан маҳрум этиш тарзида белгиланган. Бироқ енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилган ва жазо ушбу моддада назарда тутилган минимал миқдордан камроқ қилиб тайинланган.
Изоҳ