• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 25 сентябр 11:02

Наманганда аёл оиласи уйсиз қолишида туман ҳокимини айблади

Фуқаро айблов хатини бир кун аввал маҳалла биносига кўчиб ўтган Норин тумани ҳокимининг контейнерининг деворига ёпиштириб қолдирган.

262
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мактубнинг суратлари тарқалган эди. Унда ёзилишича, муаллиф ва унинг оиласи ҳоким қарори туфайли уйсиз қолгани ёзилган.

"Сизнинг қарорингиз туфайли биз уйсиз қолдик. Онам сарсон-саргардонликда вафот этди. Акам ҳалигача уй-жойсиз, уйланолмай юрибди. Қачондир сиз ўз уйингизга қайтишингизга ишонамиз, биз эса 13 йилдан бери ўз уйимизга қайта олмаяпмиз," - дейилади мактубда.

Мактуб президент танқидига учраган Норин тумани ҳокими Шўрариқ маҳалласидаги эски контейнерга кўчиб ўтганидан кейин пайдо бўлган.

Туман ҳокимлиги бу хабарга муносабат билдириб, ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, хат муаллифи Салима Қўлдошева муқаддам ўз муаммолари билан ҳокимга ёки ҳокимликка мурожаат қилмаган.

"Унинг мурожаати батафсил кўриб чиқилди. Айни пайтда туман ҳокими томонидан С. Қўлдошевага амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, "Аёллар дафтари"га киритилган. Бундан ташқари, укаси А. Қўлдашев айни вақтда хорижда эканлиги учун маҳалла ёшлар етакчиси иштирокида видео алоқа орқали гаплашганлиги, 10 кун ичида миграциядан қайтариш ҳамда ўзига мос ишга жойлаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз," - дейилади ҳокимлик хабарида.

262
0

Изоҳ