жисмоний ва юридик шахслардан талаб қилиниши тақиқланган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, давлат хизматлари кўрсатиш, ишга қабул қилиш ва бошқа маъмурий жараёнларда бу маълумотлар ва ҳужжатлар давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Рақамли ҳукумат» тизими орқали олинади.
Бундай маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш давлат хизматлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади.
Рўйхатдан тиббий маълумотномалар (083, 063-форма), вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, хорижий тил билиш даражаси бўйича миллий сертификат, спорт разряди тўғрисидаги маълумотнома, илмий даражалар олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар ва бошқалар ўрин олган.
Ҳужжатда таъкидланишича, бюрократик жараёнларни қисқартириш, давлат хизматларини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш аҳолига йилига 47 миллиард сўм иқтисод қилиш ва маъмурий харажатларни 80 миллиард сўмга қисқартириш имконини беради.
Изоҳ