• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:18

Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал аралашмаси қазиб олинаётгани аниқланди

Қазиб олинган майдоннинг бир қисми тупроқ, лой ва тош аралашмалари билан тўлдириб қўйилганлиги маълум бўлди. Табиатда 83 млн сўм зарар етказилди.

116
0
Видеодан кадр

Қуйи Чирчиқ туманида ўтказилган рейд давомида мазкур ҳудуддан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўзани оқим бўйлаб давлат рақами ечиб олинган юклагач ёрдамида қум-шағал аралашмаси қазиб олиниб, HOWO русумли юк ташиш транспорт воситасига юклаб берилаётганлиги аниқланган.

Натижада, табиатга 83 миллиард 357 миллион 600 минг 256 сўм миқдорида зарар етказилган. 

Рейд давомида қум-шағал қазиб олинган майдоннинг бир қисми тупроқ, лой ва тош аралашмалари билан тўлдириб қўйилганлиги маълум бўлди ва қум-шағал аралашмалари қазиб олинган майдоннинг қолган қисмида ўлчов ишлари амалга оширилди. 

Ҳолат юзасидан воқеа жойида бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси вақтинчалик сақлаб туриш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилоят прокуратурасига юборилди.

116
0

Изоҳ