• 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 4 сентябр 15:02

Сенаторлар давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонунни рад этди

Сенаторларга кўра, ваколатли органнинг ваколатлари аниқ белгиланмагани ва ҳаволаки нормаларнинг кўплиги қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

215
0
UzNews.uz

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонун сенаторлар томонидан рад этилди.

Қонунда давлат ижтимоий суғуртаси маблағларининг манбалари, суғурта бадали ставкаси, суғурта бадалларини тўловчилар, давлат ижтимоий суғуртаси молиявий барқарорлигининг давлат кафолатлари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва амалга оширишга оид бир қатор масалалар назарда тутилган. Унда давлат ижтимоий суғуртасининг амал қилиши, суғурта ҳодисаси, суғурталанган шахс, суғурталовчи, суғурталанувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланган.

Сенаторлар ҳужжатнинг айрим нормаларини қайта кўриб чиқиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарурлигига эътибор қаратдилар. Уларнинг қайд этишича, қонунда ваколатли органнинг ваколат ва мажбуриятлари очиб берилмаган.

Сенаторлар, шунингдек, қонунда ўндан ортиқ ҳаволаки нормалар мавжудлигини таъкидладилар.

"Бу қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, унда қабул қилиниши натижасида амалдаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласи назарда тутилмаган," - дейилади хабарда.

Сенаторлар мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

215
0

Изоҳ