• 12 461 сўм
    -21.68
  • 14 545 сўм
    4.66
  • 155 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 461 сўм
    -21.68
  • 14 545 сўм
    4.66
  • 155 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 29 август 16:14

Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дипломатик миссияга Франция президенти маъмуриятининг собиқ ходими Уалид Фук раҳбар этиб тайинланди.

148
0
uz.ambafrance.org

Ўзбекистондаги Франция элчихонаси расмий сайтида хабар қилинишича, Уалид Фук 2025 йил 27 август куни ўз лавозимига киришди.

Уалид Фук — касбий дипломат, давлат хизматчисининг иккинчи тоифаси ҳисобланади. У бу лавозимга тайинлангунга қадар, 2020 йилдан бери Франция президенти маъмуриятида давлат раҳбарининг Осиё, Океания ва Америка бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келган.

Ушбу лавозимда у 2021 йил октябридан бери дипломатик миссияни бошқариб келган Аурелия Бушезнинг ўрнига тайинланди. Жорий йил август ойининг ўрталарида Ўзбекистон президенти уни икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан тақдирлаган эди.

148
0

Изоҳ