• 12 357 сўм
    -56.7
  • 14 331 сўм
    -137.75
  • 153 сўм
    -1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 357 сўм
    -56.7
  • 14 331 сўм
    -137.75
  • 153 сўм
    -1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 22 август 14:44

Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Улар аванс сифатида $200 минг сўраб, олдиндан 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинишган.

213
0
t.me/xavfsizlik_uz/1597

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрида қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 1990 йилда туғилган фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришади. 

Хусусан, улар ўзларига тегишли бўлмаган М.Улуғбек туманидаги 50 сотих ер майдонини тадбиркорга 4 млн АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан аванс сифатида 100 минг АҚШ доллари, шунингдек, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ушбу объектни нотурар тоифадан турар тоифага ўтказиб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй қуриши учун рухсатнома олиш, архитектура ва лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа тегишли ишларни бажариб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари сўраб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки “уддабурон” 200 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий шерикларини шахсига аниқлик киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

213
0

Изоҳ