Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Яунземс Гиртс Ўзбекистон ТИВ вазирига ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Матбуот хизмати хабар берди.
"Икки мамлакат ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик," - дейилади хабарда.
Бахтиёр Саидов Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклади ва Ўзбекистондаги дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилади.
Изоҳ