Мазкур тадбир Ўзбекистон Президентининг ПҚ-61-сонли Қарори доирасида, O‘zMilliyBank, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилди.
Ярмарканинг асосий мақсади — битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларнинг касбий йўлини белгилаш ҳамда бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ярмарка доирасида қуйидагилар тақдим этилди:
— 240 дан ортиқ йирик компаниялар;
—1500 дан ортиқ бўш иш ўринлари;
—Юқори курс талабалари учун амалиёт имкониятлари.
Тадбир якунлари:
—8 667киши ярмаркада иштирок этди;
—2 253 нафар иштирокчи иш берувчилар билан суҳбатдан ўтди;
— 914 нафар талаба ўзининг келажак иш жойини танлади;
— 68 нафар иштирокчи ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди.
NBU кўмагида:
“Келажакка қадам” дастури доирасида, NBU битирувчиларнинг бизнес ғояларини амалий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган учта янги кредит маҳсулотини тақдим этди:
—“Келажакка биринчи қадам”
—“Келажак йўлида старт”
—“Ёруғ келажак сари”
NBU барча иштирокчиларга ташаккур билдиради!
Реклама ҳуқуқлари асосида
Изоҳ