• 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:32

Коммунал хизматлар ва уй-жой ҳақи бўйича қарзлар қарздорнинг уйига бормасдан ундирилиши режалаштирилмоқда

Депутатлар иккинчи ўқишда коммунал хизматлар ва кўп квартира уйлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини уйига бормасдан ундиришни назарда тутадиган.

275
0
het.uz / Иллюстрация

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ижро иш юритишни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси билан соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши мумкин бўлган ижро иш юритиш ҳужжатлари рўйхати кенгайтирилмоқда.

Хусусан, видеоконференсалоқа харажатларини, коммунал хизматлар ҳамда кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловлар бўйича қарздорликларни, шунингдек базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги ижро ҳужжатларини соддалаштирилган тартибда ижро этиш назарда тутиляпти.

Мунозараларда лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан бир қатор ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Хусусан, парламентдаги мухолифат фракцияси аъзолари таклифларидан келиб чиқиб, соддалаштирилган тартибда ижро этиладиган юқоридаги ишлар юзасидан ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратилмаслиги белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар ундирув самарадорлигини ошириш, мураккаб бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг яшаш жойига бориб, уларни ортиқча безовта қилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда қарздорга нисбатан таъқиқ ва чекловларни қўлламаган ҳолда ундирувни амалга оширишга имконият яратиши таъкидланди.

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.

275
0

Изоҳ