Ўзбекистон ТИВ раҳбари Баҳтиёр Саидов Даниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Еспер Вар жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Telegram-каналида маълум қилди.
“Икки томонлама муносабатларимизни мустаҳкамлаш бўйича, жумладан, турли соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва бошқа йўналишларни атрофлича муҳокама қилдик.
Ташқи ишлар вазирлиги муносабатларимизнинг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида биргаликда ҳамкорликка тайёр. Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, - дейди ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, бундан авввал Даниянинг Ўзбекистондаги элчиси Якоб Хеннингсен эди.
Изоҳ