• 12 582 сўм
    84.22
  • 14 698 сўм
    39.65
  • 158 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 582 сўм
    84.22
  • 14 698 сўм
    39.65
  • 158 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Туризм 1 август 12:25

Малайзиялик AirAsia авиакомпанияси Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Ноябрдан бошлаб компания икки пойтахт ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.

234
0
Туризм қўмитаси

14 ноябрь куни етакчи малайзиялик авиакомпания AirAsia Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам тўғридан-тўғри парвозларни бошлайди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилди.

Янги йўналиш очилишига бағишланган тантанали тадбирда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Илҳам Туа бин Иллиас ҳамда AirAsia компанияси раҳбарияти иштирок этди.

Қайд этилишича, ушбу рейснинг йўлга қўйилиши Малайзия, Индонезия, Сингапур каби Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар оқими ошишига хизмат қилади.

AirAsia — Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик авиаперевозчиларидан бири ҳисобланади. Компания 136 та халқаро йўналиш ва 258 та маршрут бўйича парвозлар амалга оширади.

234
0

Изоҳ