Norma.uz портали маълумотларига кўра, 2025 йил 1 августдан бошлаб:
Иш ҳақи, стипендиялар, МҲЕКМ ва БҲМ ошади
Иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади:
- бюджет ташкилотлари ходимлари;
- талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 271 000 сўмни, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) эса 412 000 сўмни ташкил этади.
Портловчи моддалар билан ишлаш учун лицензия ФВВ билан келишилган ҳолда берилади
Эндиликда портловчи ва хавфли моддалар ҳамда портлатиш қурилмаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш учун лицензиялар беришда, албатта, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш талаб этилади.
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарлар учун ҳақ тўланади
"Геомониторинг" ахборот тизими орқали қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
- ер қаъридан фойдаланиш қоидаларининг бузилишини қайд этувчи фото ва видеоматериалларни юбориш;
- тақдим этилган ахборот учун пул мукофоти олиш.
Ногиронлар учун иш ўринларини захиралаш жорий этилмоқда
"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш тизими жорий этилмоқда.
Ташкилотлар ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати, имкониятлари ва малака даражасини ҳисобга олган ҳолда электрон реестр маълумотлари асосида иш ўринларини захирага қўяди.
Озиқ-овқат маҳсулотларига мажбурий стандартлар бекор қилинмоқда
Бунинг ўрнига Алиментариус кодекси стандартлари асосида устувор озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига амал қилиш зарур.
Давлат органларида жисмоний тарбия ва тана вазни индексини назорат қилиш жорий этилмоқда
Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунида жисмоний тарбия тадбирлари ўтказилиши бошланади.
Шунингдек, ходимларнинг тана вазни индекси мунтазам ўлчаб борилади. Маълумотлар hrm.argos.uz платформасида доимий равишда эълон қилиб борилади.
Баъзи оилаларга боғча тўлови компенсация қилинмоқда
Компенсация учун маблағлар давлат бюджетидан ажратилади ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига йўналтирилади.
Қабул қилинган талабалар тўғрисидаги маълумотларни HEMIS‘га жойлаштириш зарур
Барча нодавлат олий таълим муассасалари талабаларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълимни бошқаришнинг ягона ахборот тизимида (HEMIS) рўйхатдан ўтказиши шарт. Охирги муддат - жорий ўқув йилининг 1 октябридан кечиктирмай.
Чиқинди учун қарздорлар электр энергияси учун тўлай олмайди
Чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойнинг 3 санасига қадар ҲЭТга тақдим этилади. Хабарнома юборилгандан сўнг 5 кун ичида қарз тўланмаса, электр энергияси учун тўлов блокланади.
Изоҳ