“Хавфсиз ва соғлом юрт” шиори остида мамлакат бўйлаб ўтказилаётган кенг қамровли профилактик тадбирлар доирасида, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ёшлар ҳуқуқлари ва хавфсизлигига зид ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро В.И. ўз яшаш хонадонида Китоб, Чироқчи ва Тошкент шаҳридан келган 9 нафар вояга етмаган болаларни 100 АҚШ доллари тўлов эвазига "Қуръони Карим" ва "Муаллими соний" китоблари асосида ҳужра шароитида ноқонуний равишда диний сабоқ бериб келаётгани фош этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, диний таълим бериш — фақат расмий ташкилотлар, махсус рухсат ва малакага эга шахслар орқали амалга оширилиши мумкин.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси асосида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судига юборилди.
Изоҳ