Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда ҳужра шароитида диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди.
Ёзёвон туманининг тегирмонбоши МФЙда истиқомад қилувчи 1991 йилда туғилган фуқаро ўз яшаш хонадонида профессионал маълумотга эга бўлмасдан 6 нафар вояга етмаган болаларга жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб диний сабоқ бериб келгани маълум бўлди. Аниқланишича, ёзёвонлик бўлган ушбу болаларнинг барчаси мазкур хонадонда яшаб, сабоқ олишган.
Яна бир ҳолатда эса вилоятнинг Қўштепа туманидаги хонадонда ҳам болаларга ҳужра шароитида диний сабоқ бериб келинаётгани аниқланди.
Мумтоз МФЙда яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаро жорий йилнинг 30 июнь куни ўзининг яшаш манзилида ҳужра ташкил этган. ФОш этилган шахс бу ерда Марғилон шаҳрининг Чароғон, Орол бўйича ва Наврўз маҳаллаларида яшовчи 2009, 2013, 2014 ва 2015 йилда туғилган вояга етмаган қиз болаларга диний таълимда етарли билимга эга бўлмай туриб сабоқ беришни йўлга қўйган.
Ҳудди шундай ҳолат Данғара туманида ҳам фош этилиб, унда Тангриқул МФЙда яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро яшаш манзилида 2011, 2012 ва 2015 йилларда туғилган 4 нафар болаларга жорий йилнинг июнь ойи бошларидан буён диний сабоқ бериб келган.
Тегишли рухсатномага эга бўлмай туриб диний сабоқ бериш ҳолати Фарғона тумани Водил МФЙда жойлашган ўқув марказида ҳам аниқланди. Мазкур ўқув марказида диний сабоқ бериш мумкин бўлмасада 1997 йилда туғилган Фарғона туманида яшовчи шахс 28 нафар вояга етмаган болаларга диний таълим бериб келган.
Айни пайтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд идораларига юборилган.
Изоҳ