Қашқадарё вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 16 июль соат 14:40 да Кўкдала тумани "Олтин дала" МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин 15:35 да ўчирилган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Изоҳ