• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 15 июл 18:51

Тошкентда уй учун пул тўлаган одамларни алдагани айтилган қурилиш компанияси асосчиси қамоққа олинди

2021 йилда ташкил этилган Strong Cities компанияси расмий рухсатнома олмаган бўлса-да, квартиралар савдосини олиб борган. Ҳолат юзасидан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

231
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Тошкентда одамлар “STRONG CITIES” МЧЖ номли фирмадан уйга тўлов қилиб, алданиб қолишгани ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, фуқаро Т.Н. ва бошқалар 2021 йилнинг 11 август куни “STRONG CITIES” МЧЖни ташкил этиб, тегишли меъёрий ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ва ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмасдан, бир нечта фуқароларнинг ишончига кириб, Олмазор тумани Уста Олим кўчасидаги ер майдонида кўп қаватли уйни қуришни ва ушбу уйдаги хонадонларни сотишни ваъда қилишган. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган талабларга зид равишда хизмат кўрсатувчи банкда алоҳида ҳисоб-варақ очмасдан, 2023-2024 йиллар давомида шартномалар тузиб, фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик, жуда кўп миқдорда содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида фуқаро Т.Н.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар. Агар сиз ҳам ушбу ташкилотдан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 71-206-42-39 рақамига ёки 102 рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

231
0

Изоҳ