• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 15 июл 15:01

Болаларнинг дудуқланишини қўрқитиш ва сўкиниш билан даволаган аёл яна фаолиятини тиклади

Тергов бўлими номақбул даволаш усулларини қўллаган аёлга нисбатан янги жиноят иши қўзғатди. Болалар омбудсмани вазиятни кузатиб бормоқда.

445
0
Видеодан кадр

Бундан бир йил аввал Болалар омбудсмани болаларни дудуқланишдан сўкиб, куч ишлатиб даволаган фуқаро Ж.Д.нинг фаолиятини ўрганган эди. Малакали дефектолог ва логопедлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган текширув натижасида Ж.Д.нинг усуллари ҳеч қандай илмий асосга эга эмаслиги маълум бўлди.

Аёлга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов доирасида унга болалардаги дудуқланиш билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш тақиқланди. Фуқаро Ж. Д. бундай хизматларни кўрсатишни давом эттирмаслик ҳақида расман огоҳлантирилган.

Бироқ, болалар омбудсмани матбуот хизматининг маълум қилишича, орадан маълум вақт ўтгач, Ж.Д. яна дудуқланувчи болалар билан ишлашни бошлагани, ўзининг ноилмий ва дефектологияга алоқаси бўлмаган амалиётини давом эттиргани маълум бўлган.

2 июнь куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Бош прокуратурага қайта сўров юборди.

Натижада, 25 июнь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани прокуратураси 17 апрель куни жиноят ишини тугатиш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорни бекор қилди ва материалларни тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборди.

4 июль куни тергов бўлими томонидан Ж.Д.нинг бола манфаатларига зид хатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ушбу ишни кузатишни давом эттиради.

445
0

Изоҳ